O‘zLiDeP фаоли Асакада 2000 китоб фондига эга бўлган кутубхона ташкил этди

16.05.2018, 11:41

O‘zLiDeP фаоли Асакада 2000 китоб фондига эга бўлган кутубхона ташкил этди

Асакалик Қаҳрамон Абдуҳалилов якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Шу билан бирга, адабиёт шинавандаси бўлган бу ишбилармон бўш вақтида китоб мутолаа қилишни жуда хўш кўради.

Партия туман кенгаши томонидан “O‘zLiDeP кутубхоналари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбир унинг эзгу мақсадини амалга ошириши учун айни муддао бўлди.

Тадбиркорнинг саъй-ҳаракати билан тез фурсатда тумандаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида 2 минг китоб фондига эга кутубхона фойдаланишга топширилди.

Кутубхонанинг очилиш маросими ҳам чинакам китоб байрамига айланиб кетди. Маросим аввалида ташкил этилган китоб ярмаркасидан ёшу кексанинг дили равшан тортди, кўпчилик ўзи истаган мавзудаги китобларни арзон нархларда харид қилди.

–Кутубхона одамларнинг севимли масканига айланса, ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилса, деган орзудаман, – дейди Қ.Абдуҳалилов. – Келгусида бу ерни кенгайтириб китобхонлар танлови, шоир-ёзувчилар билан ижодий учрашувлар каби маънавий тадбирлар ўтказиш ниятимиз ҳам бор.

Таъкидлаш керак, йигит-қизларни китобхонликка жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу кутубхона айни дамда ёш китобхонлар билан гавжум.

–Келажакда шифокор бўлмоқчиман, – дейди тумандаги 10-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Гулжаҳон Эргашева. – Мактабимиз ёнида ташкил этилган кутубхона билим ва малакаларимизни янада оширишда асқотади. Энди бўш вақтимда шу ерга келиб, қўшимча дарс қилиш, бадиий китоблар ўқиймиз.

Бобурмирзо ҲОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман

 кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Саидолимов. Хўжаобод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-21 09:40:37

Дунёнинг етти мўжизаси хакида кўп гапирилади. Дунёнинг саккизинчи мўжизаси хам борки, бу мўжиза китобдир. Саккизинчи мўжиза олдида қолган етти мўжиза хеч нарса эмас.


Гулматова Мухаррам Мархамат тумани ижрочи котиби2018-05-17 15:40:08

Чека чека худудларда кутубхоналар очилса бўш юрган ёшлар кам бўлар эди


Jizzax viloyati Mirzacho'l tumani G'alaba MFY BPT Darmonova Dinara 2018-05-17 11:39:32

Partiyamiz safida ma'naviyatga va kitobga ixlosmand tadbirkorlarning borligi bizni yanada quvontirdi .O'zLiDeP kutib xonalari loyhalari to'g'risida tashkil etilgan kutibxona barcha yosh tadbirkorlarni yanada faollikga chaqirib ularni harakatli, izlanuvchan bo'lishga undaydi va yordam beradi.


Жумақулова Нодира Бойбутаевна O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузуридаги "Тинчлик" БПТ раиси 2018-05-17 11:06:45

Партиямиз сафида маънавиятга ва китобга ихлосманд тадбиркорларнинг борлиги, бизни янада қувонтирди. “O‘zLiDeP кутубхоналари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу кутубхона, барча тадбиркорларимизни янада фаоллика чақириб, кутубхоналар сафини кенгайишига ёрдам беради.


Холиқулова Феруза Жиззах вилоят Зафаробод туман Феруза тикув сехи БПТ раиси2018-05-17 10:01:10

Кутубхона одамларнинг севимли масканига айланса, ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилса, деган орзулари рўёбга чиқишида тилакдошман.


Гулзор махалласи худудида жойлашган 12-сонли мактаб2018-05-16 18:11:34

Кутубхона қурган тадбиркорларимизга солиқ имтиёзлари берилса қандай бўларкин?


Навоий шахар биржа номли БПТ2018-05-16 18:03:14

“O‘zLiDeP кутубхоналари” лойиҳаси жойларда китобхонларга янада қулайликлар яратмоқда


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-16 18:02:26

Китобга ошно инсондан ёмонлик чиқмаслиги айни хақиқат. Мана шундай лойиҳалар орқали китобхонлар сафини кенгайтириш энг асосий мақсадларимиздан бири.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-16 18:01:56

Китоб-маънавият кўзгуси.Китобхонлик маданиятини янада юксалтириш зарур.


Танирбергенов Байрамбай2018-05-16 17:17:43

Китоб инсоннинг маънавий дунёси юксалишида катта хизмат қилади. Мана шундай ҳайрли ишларни ташкил этган тадбиркоримизнинг кейинги ишларида омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+