Хатирчилик М. Ҳошимовнинг ўз томорқасида оқава сувдан қийналаётгани бўйича қилган мурожаати O‘zLiDeP депутати кўмагида ҳал этилди

17.05.2018, 15:07

Хатирчилик М. Ҳошимовнинг ўз томорқасида оқава сувдан қийналаётгани бўйича қилган мурожаати O‘zLiDeP депутати кўмагида ҳал этилди

Хатирчи туманида ўз томорқасида экин-текин қилиб, баракали ҳосил олиб келаётган юртдошларимиз талайгина. Туман аҳолиси ер ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, лалмикор, сув тақчил бўлган ҳудудларда полиз-сабзавот, боғдорчилик, узумчиликда яхши даромад олиш сирларини ўзлаштирмоқда.

O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ҳудудда ишбилармонлар сони тобора ортиб боряпти.

“Боғчакалон” маҳалласида яшовчи Мамаражаб Ҳошимов ҳам ўз томорқасида 1,8 сотихлик мўжаз иссиқхонасида помидор, яна 2 сотих ер майдонида картошка, пиёз ва бошқа сабзавотлар етиштирмоқда.

– Ўтган йили тижорат банкидан 7 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, шу иссиқхонани қурган эдик ва шу йилнинг ўзида 6 миллион сўм соф фойда кўрдик, – дейди тадбиркор. – Айни чоғда ҳам иссиқхонамизда помидор экканмиз. Биринчи ҳосилни 6-7 миллион сўмга чамалаб турибмиз. Илгари ердан шунча фойда олиш мумкинлигига ишонмасдик. Томорқага меҳр бериб, фойдасини кўряпмиз.

Учрашув давомида тадбиркор мутасаддилардан оқава сувдан бироз қийналаётганини айтиб, шу муаммони ҳал этишда партия фаолларидан амалий ёрдам сўради.

Унинг мурожаатини халқ депутатлари туман кенгашидаги партия  депутатлик гуруҳи аъзоси Тоштемир Сафаров ўз зиммасига олиб, ижобий ҳал этиб берди.

Азамат САФАРОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умрбек Жаббаров ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби 2018-05-18 14:20:04

Депутатларимизга куч қувват тилаймиз.


"Дўстлик" МФЙ БПТ2018-05-18 11:15:46

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ҳудудлардаги аҳоли ҳам, Халқни оғирини енгил қилганимиздан биз ҳам хурсандмиз.


Саида Умаралиева Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-05-18 10:14:38

Вилоятларимизда бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гурухи рахбарлари жуда фаоллик билан ишлашмоқда. Уларнинг ишларига ривожлар тилаб қоламиз.


А.Хошимов2018-05-18 09:57:00

Хурматли вилоятлардаги партиядошлар Навоий вилоятини маколасига муносабатингиз йукмиди нима жимсизлар Навоийликлар фаолку


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-17 19:48:53

Юртимизда Тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш бизнинг асосий вазифамиздир.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-17 19:41:16

Томорқа оила бюджетига даромад келтирувчи манбадир. Қишлоқ аҳолисининг ҳар бир оиласи ўз томорқасида қишлоқ хўжалик махсулотларини етиртирса, ички бозорларда нарх навонинг ўсишини олди олинган бўлар эди. Аммо баъзи томорқа эгалари борки, томорқада меҳнат қилишни унитиб қўйган.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-17 19:27:52

Тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш бизнинг асосий вазифамиздир.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-17 17:29:01

ишингизга ва хирмонингизга барака берсин Мамаражаб Ҳошимов.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+