Ҳаракатлар стратегияси – барқарор ривожланиш сари

20.06.2017, 18:35

Ҳаракатлар стратегияси – барқарор ривожланиш сари

Айни кунларда O‘zLiDeP Наманган вилоятидаги бошланғич ташкилотларида ҳам Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган муҳим вазифаларга бағишланган  турли тадбирлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Янгиқўрғон туманининг  Навкент  қишлоқ  Юқори Навкент маҳалла фуқаролар йиғини  қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари, фаоллар иштирокида   “Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастуриламали”  мавзуида давра суҳбати ўтказилди.                                                             

 Тадбирни “Юқори Навкент” МФЙ  раиси  Неъматжон Тошболтиев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилинганлиги мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устувор этиб  белгилангани,  давлатимиз раҳбарининг  эл фаровонлиги йўлидаги  ғамхўрликларининг  амалдаги ифодаси  бўлганини таъкидлади.

–Ҳаракатлар стратегияси Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида қабул қилингани бежиз эмас. Зеро, унда халқимизнинг порлоқ келажаги ҳамда истиқболини белгилаб берган устувор йўналишлар қамраб олинган, – дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Рустамжон Миразимов.­ Ҳаракатлар стратегияси белгилаб берилган устувор вазифалар инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, фаровон ҳаёт кечиришлари учун муносиб шароитларни яратиб беришга қаратилган бўлиб, уларнинг изчил ижроси бизни олдимизга қўйган улуғ мақсад — порлоқ келажак сари янада яқинлаштиради. Зеро, ушбу вазифаларнинг изчил ижроси мамлакатимизда “Инсон манфаатлари барча нарсадан устун” деган ҳаётий тамойилнинг рўёбини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Тадбирда иштирокчилар маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш, ички кўчалардаги  электр токи  тармоқларини  янгилаш каби айрим муаммоларни  ўртага ташладилар. Ўз навбатида, қуйи бўғин етакчиси фуқароларнинг бу таклифларини эътиборга олган ҳолда тегишли корхона, ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқиб, масалаларга ижобий ечим топилишига ишонч билдирди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш бўйича галдаги  вазифалар белгилаб олинди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Baxodir2020-10-05 12:05:00

Partiyaga azo bo'lish qiyin kechmoqda


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+