Самарқандлик депутатлар мактабгача таълим бўлими мудири ҳисоботидан қониқди

18.06.2018, 18:54

Самарқандлик депутатлар мактабгача таълим бўлими мудири ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Х.Бобоноровнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2018  йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 12 нафар тадбиркорга бино ва ер майдони ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилди ва 2 та янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади.

– Шунингдек, 2018 йил 1-июнь куни “Қаршиобод” МФЙда тадбиркор Х.Очиловга тегишли 70 ўринга мўлжалланган янгидан қуриб ишга туширилган 2-сонли нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади, – дейди  Х.Бобоноров. – Бундан ташқари, “Уску” МФЙда янги ташкил этилаётган тадбиркор Аброр Элмуродовга тегишли 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси 2-қаватида қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Хусусий шерикчилик асосида ташкил этилаётган ушбу мактабгача таълим муассасаси сентябрь ойига ишга туширилиши режалаштирилган.

Йиғилишда депутатлар томонидан туман мактабгача таълим бўлим мудири ўринбосари ҳисоботи қониқарли деб топилиб, нодавлат ва давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида янги мактабгача таълим муассасаларига катта тажриба, билим ва кўникмага эга педагогларни жалб этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари.2018-06-20 10:18:15

Юртбошимиз қарорларига асосан ҳудудларда хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш , фарзандларимизнинг яхши таълим олишига , билимда тенгсиз кадрлар етишиб чикишига замин яратилаётганлигидан далолатдир.


Сергели тумани фаоли Махумдов Темур2018-06-20 09:15:46

Келажагимиз бўлган ёш авлодни қадрлашимиз ва ардоқлашимиз керакдир. Улар яхши билим ва тарбия олишида биз катталарнинг ўрни муҳимдир.


Сергели тумани фаоли Ёрматов Аброр2018-06-20 09:13:48

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул килингандан сўнг шу соҳага эътибор кучайттирилди. Келажагимиз бўлган болаларни кўллаб кувватлаш уларга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиш бу ўз ўзидан эртанги кунимиз учун пойдеворидир.


А.Ботиров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-06-20 08:54:56

Келажагимиз бўлган жажжи кичкинтойларни қўллаб қувватлаш уларга хар тамонлама имкониятлар яратиш бу ўз ўзидан эртанги кунимиз учун пйодевор. Соғ оқилли ва билимдон ёшлар тарбиялаш бош мақсадимиз.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-19 16:02:08

Президентимиз тамонидан “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори каъбул килингандан сунг шу сохага эътибор кучайттирилди. Албатта бу болаларимизнинг келгусида яхши таълим олишига имкониятлар яратади.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-19 14:12:27

Президентимиз қарорига асосан, ҳудудларда хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда. Бу эса фарзандларимизнинг яхши таълим олишига имкониятлар яратилмоқда.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-19 13:36:26

“Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимиз қарори асосида республикамизда кўплаб мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Болаларимизнинг келгусида яхши таълим олишига имкониятлар яратади.


Тўхтаева Феруза Косон туман Мехр шафқат саломатлик фонди БПТ раиси2018-06-19 10:10:58

Президентимизнинг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида республикамизда кўплаб мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Депутатларимиз назорати болаларимиз қўллаб қувватлаш уларга ҳар тамонлама имкониятлар яратиш болаларимизнинг келгусида яхши таълим олишига имкониятлар яратади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-19 08:54:27

Президентимиз тамонидан “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори каъбул килингандан сунг шу сохага эътибор кучайттирилди. Албатта келажагимиз булган жажжи кичкинтойларни куллаб кувватлаш уларга хар тамонлама имкониятлар яратиш бу уз узидан эртанги кунимиз учун пйодевор. Сог окилли ва билимдон ешлар тарбиялаш бош максадимиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+