“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ёш тадбиркорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади

24.07.2018, 18:13

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури  ёш тадбиркорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Юксак маънавиятли ёшлар – юрт таянчи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маънавият ва маърифат кенгаши масъуллари, маҳалла фаоллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқадиган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдида турган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ҳақида сўз юритилди.

–Касб-ҳунар коллежини тамомлагач, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим, – дейди тадбир иштирокчиси Р.Шодмонов. – Лекин буни қандай амалга ошириш ва банкдан кредит олиш тартиби қандай ҳақида ҳеч нимани билмасдим. Тўғриси, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдим. Тадбир давомида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурига мувофиқ, 7 фоизлик, 1 йил давомида олинган кредитнинг фақатгина фоизини, ундан кейинги 4 йилда асосий қарзларни тўлашим мумкинлиги тушунтиришди. Энди яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесимни бошламоқчиман. 

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ёт ғоялар таъсирига тушиб колишининг олдини олиш, ёшлар билан маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантириш лозимлигини таъкидладилар.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Lazizbek2018-09-07 00:49:19

Bu katta yutuqlarga erishish uchun yaxshi imkoniyat. Yoshlar vaqtni va imkonni boy bermang. Ikilangan qush ucha olmaydi.


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-07-25 16:08:53

Президентимиз тамонидан каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури.Бу касб хунар коллежи тамомлаган ешларимиз учун яна бир имконият . Ешлар бу имкониятлардан фойдаланишга шошилинг!


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-07-25 16:05:03

Президентимиз тамонидан каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури .Бу касб хунар коллежи тамомлаган ешларимиз учун яна бир имконият . Ешлар бу имкониятлардан фойдаланишга шошилинг!


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-25 10:10:51

Президентимиз тамонидан каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурига мувофиқ, 7 фоизлик, 1 йил давомида олинган кредитнинг фақатгина фоизини, ундан кейинги 4 йилда асосий қарзларни тўлаш тугрисида курсатилган. Бу касб хунар коллежи тамомлаган ешларимиз учун яна бир имконият . Ешлар бу имкониятлардан фойдаланишга шошилинг!


М.Хайитбоев. Шовот туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.2018-07-25 09:40:39

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқадиган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдида турган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар айни пайтда барча худудларда жадал суратларда олиб борилмоқда.


М.Хайитбоев. Шовот туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.2018-07-25 09:40:38

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқадиган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдида турган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар айни пайтда барча худудларда жадал суратларда олиб борилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+