O‘zLiDeP хоразмлик Севара Худайбергановага тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун бино олиб берди
15.08.2018, 17:38
Бугун мамлакатимизда ёшлар ўзларига берилаётган эътибор, яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, бор иқтидорларини намоён қилган ҳолда юрт равнақи ва ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хоразмлик Севара Худайберганова ҳам ана шундай ёшлардан бири саналади.
Чунки у болалигидан тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, эндиликда фаол тадбиркор сифатида фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, ёш тадбиркор бугун 5 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлаган.
–Тикувчилик цеҳи ташкил қилиш орзуйим эди, – дейди Севара. – Тикув машиналарим бўлса-да, якка тадбиркор сифатида иш бошлашимда бино масаласи муаммо эди. Шу масалада O‘zLiDePга мурожаат қилган эдим. Партия фаолларининг кўмаги билан Урганч шаҳридаги 29-сон “Байналминалчи” МФЙдан 1 та хона ажратиб берилди. Айни чоғда болалар ва аёллар кийимлари ҳамда ўқувчилар учун мактаб формалари тайёрлаяпмиз. Албатта, бу бошланиши. Келгусида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириб, яна 10 та қўшимча иш ўрни яратмоқчимиз.
Таъкидлаш керак, бугун бу ёш тадбиркор Урганч шаҳридаги 29-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига мактаб кийимлари тайёрлаб бериш бўйича шартнома ҳам имзолаган.
Нилуфар ДЖАББАРОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-16 16:19:54
Хоразмлик Севара Худайберганова еш булишига карамасдан янги иш уринлари яратиб халкга хизмат килиб турганлиги ва келгусида иш фаолиятини янада кенгайттириши тугрисидаги фикри янада мактовга лойик . Тадбиркорликни йулга куйган Севарадай ешларимиз сони купайиши тарафдоримиз.