O‘zLiDeP тадбиркорликка қизиқувчи андижонлик ёшлар учун беш кунлик ўқув ташкил қилди

14.09.2018, 17:55

O‘zLiDeP тадбиркорликка қизиқувчи андижонлик ёшлар учун беш кунлик ўқув ташкил қилди

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар, айниқса, иш билан банд бўлмаган ёшлар учун бизнесни юритиш, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва мазкур йўналишдаги қонунчилик асосларини ўқитиш, тадбиркорларга инвестицион лойиҳаларни жалб этишга ҳамда уларни ривожлантиришга кўмаклашиш учун ҳукумат томонидан чиқарилган қарор ва фармойишларни электорат вакилларига етказиш мақсадида беш кунлик ўқув машғулотлари ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан уч йил муддатда бир йил имтиёзли давр билан берилаётган кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

- Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, уларга шарт-шароит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга илгари суриш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда тадбиркорларнинг ноқонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, - дейди Андижон тумани Давлат хизматлар агентлиги раҳбари Д.Курбоналиев. - “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатланлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 февраль 2017 йилдаги Қарори ижроси юзасидан туманда иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганига қарамай, айрим мулкдорларнинг қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдалана олишга ноқобиллиги сабабли ҳамон уларнинг сони анча миқдорда сақланиб келмоқда. Айни муаммо ечими юзасидан машғулотлар давомида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, ишбилармонлар, мулкдорлар учун тавсиялар берилди.

Шуҳратбек Бозоров,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим

маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+