Президент қарорининг жойларда ижроси таъминланмоқда

04.10.2018, 18:22

Президент қарорининг жойларда ижроси таъминланмоқда

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан амалий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Жомбой тумани ҳокими У.Назаров, O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари З.Юсупова, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, мутасадди идора ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

- Қарорда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, бўш турган объектлар, ер участкалари ҳамда бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган, – дейди туман ҳокими У.Назаров. - 10 кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси тузилди.

Қарорга мувофиқ, ташкил этилган ҳудудий гуруҳларнинг вазифалари эса тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини ўрганишдан иборат.

- Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш бўйича давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлари олдида ҳам улкан вазифалар қўйилган. Мазкур вазифалар бевосита тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга бел боғлаган O‘zLiDeP зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари З.Юсупова. - Бу каби тадбирларни партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида кўпроқ ташкил этиб боришимиз зарур.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+