Андижонда партиянинг фахрий аъзолари тақдирланди
28.10.2018, 18:12
“Милано Текстиль” масъулияти чекланган жамияти давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида ишга туширилган эди. O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ташаббуси билан ўша вақтдаёқ, корхона ҳузурида партия қуйи бўғини ҳам тузилган эди. Айни кунда бу ердаги сафдошларимиз сони 102 нафарни ташкил этади.
Мазкур корхонада O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
– “Барча қарор ва фармонлар халқимиз манфаатларига хизмат қилади” шиори остида бўлиб ўтган бугунги тадбирда янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларга батафсил тўхталишга ҳаракат қилдик, – дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат раҳбари Дилшодбек Абдуллаев. – Шунингдек, қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш, БПТ аъзолари орасидан партия кадрлар захирасини шакллантириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Тадбир давомида партиянинг фахрий аъзолари эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Назирахон Толипова,
O`zLiDeP Андижон туман
Кенгаши ижрочи котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани2018-10-29 08:41:36
Охо, зур байрамона тадбир утказилган, аъзолари сони хам анча. Рахмат, биз хам партиямизнинг 15-йиллиги билан барча софдошларимизни табриклаймиз.