Покистон ва Россияга маҳсулот экспорт қилаётган “Khiva Silk Fabrik” муаммолари O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

01.11.2018, 18:14

Покистон ва Россияга маҳсулот экспорт қилаётган  “Khiva Silk Fabrik” муаммолари  O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят ва Хива туман Кенгашлари партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Khiva Silk Fabrik” корхонасида “Хоразм вилоятида ипакчиликни ривожлантиришда мавжуд имконият ва истиқболлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Мулоқотда Президентимизнинг 2018 йил 12 январдаги “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар борасида фикр алмашилди.

– Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 1,5 млн доллар миқдорида молиялаштирилмоқда, – дейди корхона раҳбари Музаффар Рахимов. – Ҳозир 170 нафардан зиёд ишчи-хизматчимиз 2 сменада меҳнат қиляпти. Жорий йил охирига келиб 67 тонна калава ип тола ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Тайёр ипак момиғимиз бугунги кунда Покистон Россияга экспорт қилинмоқда. Келгусида бошқа давлатлар билан ҳам шартнома имзолаш ниятимиз бор.  

Учрашувда корхонанинг бугунги кундаги мавжуд муаммолари –  тутзорлар оралиғида қишлоқ хўжалик тармоғини йўлга қўйиш, дуккакли ва сабзавот экинларини етиштириш учун туманга камида 1 та техника зарурлиги, электр таъминотидаги тез-тез узилишлар, тутзорлар учун сув танқислиги каби қатор муаммолар депутатлик назоратига олинди.            

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+