O‘zLiDeP кўмагида Наманганда 991 мурожаат ижобий ҳал этилди (+ВИДЕО)

19.11.2018, 16:49

O‘zLiDeP кўмагида Наманганда 991 мурожаат ижобий ҳал этилди (+ВИДЕО)

Бундан икки ой аввал O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Наманган вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган туманидаги “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган маҳаллаларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганган эди.

Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотларга 78 та сўров юборилган эди. Ўтган вақт давомида мазкур ташкилотлар ҳамкорлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилди. Натижада 245 банк кредити,  489 коммунал, 138 ҳуқуқий ва ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларга оид  жами 991 та мурожаат ўз ечимини топди.    

–Жорий йилнинг август ойида ишчи гуруҳ аъзоларидан ички зовурларни тозалашда кўмак сўраган эдик, – дейди “Шўрқўрғон” МФЙ аҳолиси Одилжон Эргашев. –Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай партия фаоллари саъй-ҳаракати билан муаммойимиз ҳал бўлди. Заклаб кетган уйлар яхшиланди, шўрланиш йўқолди. Бунинг учун O‘zLiDeP фаолларидан миннатдормиз.

Дарвоқе, Тўрақўрғон, Учқўрғон ва Чортоқ туманларида ҳам аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти  ўз ечимини топган.

–Кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви ва суюлтирилган газ муаммосидан қийналамиз. Шу боис, ушбу масалада партия фаолларидан кўмак сўраган эдик, – дейди “Оқтош” МФЙ раиси Валижон Сатторов. – Мана муаммолар ўз ечимини топди, маҳалламизга сув тортилди. Ҳар ойда суюлтирилган газ билан таъминлаш йўлга қўйилди. Бундан одамларимиз жуда хурсанд.

Таъкидлаш керак, ўрганишлар натижасида ҳали ҳам ўз ечимини кутаётган муаммолар борлиги маълум бўлди. Хусусан, Тўрақўрғон туманидаги “Оқтош”  маҳалласида қўшимча трансформатор ўрнатиш керак, Наманган туманидаги “Шўрқўрғон” маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш учун қўшимча сув башняси ўрнатиш ҳамда Чортоқ туманидаги “Обод диёр” ҳудудида 800 ўринли МТМ қуриш зарур. Шу боис, ушбу масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан шу куннинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

        Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+