“Қўлба”ликлар O‘zLiDeP сайёр қабулида тоза ичимлик суви етишмаслигидан шикоят қилишди
04.12.2018, 12:21

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.
Қабулда сўз олган Ж.Норбеков тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекаётганини айтиб, шу масалада кўмак сўради. Унинг мурожаатини туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси ходими М.Хўжабоева ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этиб беришга ваъда берди.
Шу маҳаллада яшовчи С.Чориева ва П.Исаев маҳалла ҳудудида аҳоли томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари кузатилаётганини айтиб, чиқиндиларни вақтида олиб кетишни тартибга солишда ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мазкур мурожаат юзасидан туман “Тоза ҳудуд” ДУК филиал бошлиғи Р.Хайруллаев қўйидагича изоҳ берди.
–“Қўлба” МФЙ аҳолисининг қарийб 70 фоизи “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали билан шартнома тузмаган, – деди Р.Хайруллаев. – Шунга қарамасдан, ҳафтада бир маротаба ҳудуддаги чиқиндиларни олиб кетяпмиз.
Шунингдек, Р.Хайруллаев атроф-муҳит тозалиги учун барча бирдек масъул эканини айтиб, муаммони ижобий ҳал этиш учун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон “Тоза ҳудуд” ДУК филиали билан шартнома қилишини билдирди.
Таъкидлаш керак, сайёр қабул давомида ҳудуд аҳолиси томонидан турли масалаларга оид 20 га яқин мурожаат келиб тушди. Ўрганишлар давомида уларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди, қолганлари қатъий назоратга олинди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг