Конституция – демократик анъаналар ва миллий қадриятлар уйғунлигининг ҳуқуқий асоси
11.12.2018, 12:33
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “GM Uzbekistan” АЖ Хоразм филиали қошидаги БПТда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этди.
Тадбирда сўз олганлар Асосий қонунимиз ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, миллий қонунчилигимизни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни яратишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлашди.
–Конституциямизнинг 37-моддасида белгиланган мажбурий меҳнатни таъқиқлаш тўғрисидаги қоидага қатъий амал қилиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев. – Хусусан, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилди. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича парламент комиссияси тузилди. Депутат ва сенаторлардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик учун кўплаб тарғибот ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида мазкур қуйи бўғинда “O`zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида “O`zLiDeP кутубхонаси” ташкил этилиб, кутубхонани турли йўналиш ва мавзулардаги китоблар билан бойитишга келишиб олинди.
Азамат АННАХАСАНОВ,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
етакчи консультанти
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг