O‘zLiDeP депутати: тошлоқликлар қачон тоза ичимлик суви билан таъминланади?

18.12.2018, 10:03

O‘zLiDeP депутати: тошлоқликлар қачон  тоза ичимлик суви билан таъминланади?

Бу ҳақида Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Унда “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижроси юзасидан Тошлоқ туман ҳокими Ш.Абдусаломовнинг хисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган вақт давомида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 3 минг 698 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит олишга эҳтиёжи борлиги аниқланган. Шунингдек, “Обод қишлоқ” Дастури доирасида тумандаги “Заркент” ва “Янгийўл” қишлоқларида ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Лекин шунга қарамай, айрим соҳаларда ҳозиргача муаммолар учраб турибди.

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудуддаги “Янги йўл” МФЙга 3 км ичимлик суви тармоғи тортилиши ва 1 та сув минораси ўрнатиш режалаштирилган эди, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Илҳомжон Даминов. – Бироқ 2,5 км ичимлик суви тармоғи тортилгач, иш тўхтаб қолган. Сув минораси эса ўрнатилмаган. Аҳолининг бу муаммолари қачон ҳал этилади, одамлар қачон тоза ичимлик суви билан таъминланади?”  

Туман раҳбари Ш.Абдусаломов эса ушбу масала юзасидан вилоят Сувоқава бошқармасига мурожаат қилгани, лекин ҳалигача ижобий натижага эришиб бўлмаётганини айтди.

Ш.ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

З.Рахмонова Қува туман Кенгаши раис ўринбосари2018-12-19 10:49:36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш ҳар бир мансабдор шахс қолаверса юртимиздаги ҳар бир фуқарони бурчидир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+