“Энди билдирилган ишончи оқлаб, юртимиз ривожига ҳисса қўшамиз”, дейишмоқда қашқадарёлик маслакдошларимиз
20.12.2018, 16:12
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Л.Ёзиев ва бошқалар мазкур маъруза ҳамда Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи, вилоят фаоллари йиғилишида кўтарилган масалалар ҳақида тўхталиб ўтишди.
– Очиғи, давлатимиз раҳбарининг 13-14 декабрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида биз тадбиркорларга берган таклиф ва тавсиялари, зарур кўрсатмалари кучимизга куч қўшди, – дейди Китоб туманидаги “Севаз-Андроникс” МЧЖ раҳбари А.Бойқараев. – Айниқса, у кишининг вилоят фаоллари билан бўлган йиғилиши чоғида “барча тадбиркор бизнинг энг керакли бўғинимиз, раҳбарлар тадбиркорни ўз кишинг деб бил” дея айтган сўзлари кучимизга-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшди. Энди билдирилган ишончи оқлаб, юрт ривожига, аҳоли фаровонлигига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Тадбирда маърузада таъкидланган вазифалардан келиб чиқиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг