Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз

24.12.2018, 10:12

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши Халқабод МФЙ қошидаги БПТда “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” мавзуида амалий мулоқот ташкил этди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликка кенг жалб этиш, фаол фермер хотин-қизларнинг тажрибасини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

– Жамиятимизнинг мустаҳкамлиги халқимиз маънавиятига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Барно Баратова. – Жаҳолатга қарши курашда маънавият, маърифат қуролимиз ва қалқонимиз бўлиши керак. Шу боис, “оммавий маданият” таҳдиди кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз, аҳолининг сиёсий, фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишларига жиддий эътибор қаратишимиз даркор.

Тадбирда фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш хотин-қизларга маҳорат дарсларини ташкил қилиш, уларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга оид амалий тавсиялар берилди.

С.РАСУЛОВ,

 Халқ депутатлари Нуробод туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

 гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    2363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+