O‘zLiDeP депутати Сарвонтепа маҳалласига янги трансформатор ўрнатишда кўмаклашди

15.01.2019, 15:35

O‘zLiDeP депутати Сарвонтепа маҳалласига янги трансформатор ўрнатишда кўмаклашди

Андижон шаҳридаги Сарвонтепа маҳалласи “Берк Пахтачи” кўчаси аҳолиси бугун O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Жаҳонгир Жиянов кўмагидан мамнун. Боиси, бундан бир ой аввал электр токининг қисқа тўқнашуви туфайли мазкур кўчанинг трансформатори носоз ҳолатга келиб қолган. Натижада аҳоли қишнинг изғиринли кунларида электрсиз яшашга мажбур бўлаётган эди.

–Депутатга мурожаатимиз эътиборсиз қолмаганидан хурсандмиз, – дейди шу кўчада яшовчи Н. Ибрагимов. – Жуда тез фурсатда янгиланган трансформатор туфайли бугун уйларимиз иссиқ, чироғимиз ўчмаяпти. Фуқаролар манфаатини ўз манфаати деб билгувчи депутатдан миннатдормиз.

Таъкидлаш керак, депутат томонидан мутасадди ташкилотга юборилган сўров ўз вақтида ва ўз жойида ижобий ечим топгани бугун бир кўча хонадонларини чароғон этмоқда.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+