O‘zLiDeP депутати Хива туманидаги 16-сонли мактабда спорт зали ва маънавият зали қуриш бўйича сўров юборди

15.01.2019, 15:39

O‘zLiDeP депутати Хива туманидаги 16-сонли мактабда спорт зали ва маънавият зали қуриш бўйича сўров юборди

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши тумандаги Соёт қишлоғи, “Соёт” МФЙ аҳоли учун сайёр қабул ташкил этди.

Унда туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, партия ва маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, кредит маблағи олиш, электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш, янги МТМ қуриш ва бошқа масалаларга оид кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Санобар Жабборова ўзи раҳбарлик қилиб келаётган мактаб 540 ўринга мўлжаллангани, лекин ҳозирда 878 нафар ўқувчи таълим олаётганини билдирди. Шунингдек, ёшлар учун спорт зали ва тадбирлар ўтказишга мўлжалланган маънавият заллари йўқлигини айтиб, шу масалада кўмак сўради.

Унинг мурожаатини халқ ноиби М.Бекчанов ўз зиммасига олиб, тегишли ташкилотларга сўров юборди.

Учрашувда шу ҳудудда яшовчи Отабой Болтаев давлатимиз раҳбарининг тўйларни ихчамлаштириш зарурлиги ҳақидаги сўзларига қарамай тўй-маросимларни ўтказишда ортиқча дабдабага йўл қўйилаётганини айтиб, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш таклифи билан чиқди.

Мазкур таклифни туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Норбаев ҳамда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман бўлими вакили А.Худайбаргановлар қўллаб-қувватлаб, бу борадаги ишларни янада кучайтиришга ҳаракат қилишларини маълум қилишди.

Шухрат АТАЖАНОВ,

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1843
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+