Хоразмлик маслакдошларимиз сони 150 нафарга кўпайди
22.01.2019, 21:15
O‘zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Қўнғирот минтақавий темир йўллар узилининг Хоразм ҳудуди қошидаги БПТда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Мурожаатноманинг ҳар бир бандида мамлакатимизда фаолият юритаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, умуман, барча соҳаларни жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, вилоятларнинг энг чекка ҳудудларини обод қилиш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.
–Жорий йилда Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириқлари мени жуда хурсанд қилди, – дейди Қўнғирот минтақавий темир йўллар узилининг Хоразм ҳудудидаги қуйи бўғин етакчиси Жавлон Юсупов. – Қишлоқ хўжалигига агроинновацияларни жалб қилиш ва кластерларни ривожлантиришда нафақат фермерларимиз, балки, биз каби оддий аҳоли ҳам манфаатдор. Сабаби, қачонки, деҳқонларимиз ердам мўл ҳосил олсалар, бозорларимизда арзончилик бўлса, дастурхонимизда тўкинлик ва барака бўлади.
Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 150 нафар ходим партия сафига қабул қилинди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг