Жорий йилда Иштихонда 3200 янги иш ўрни яратилади

12.02.2019, 23:11

Жорий йилда Иштихонда 3200 янги иш ўрни яратилади

Бу ҳақда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Иштихон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг кластер усули” мавзусида  ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.         

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, фермер ва томорқа ер эгалари қатнашди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Хўжаёровнинг таъкидлашича, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда жорий этилаётган янги тизим аҳоли ўртасидаги бандлик муаммосини ҳал этибгина қолмай, тадбиркор ва ишбилармонлар сафини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

“Кластер усули жаҳон тажрибасида синовдан ўтган ва муваффақият қозонган усулдир. Афсуски биз бу борада анча кечга қолдик. Шундай бўлсада, Президентимиз ташаббуси билан технологик, пахта-тўқимачилик, кўп тармоқли саноат, чиқиндиларни комплекс бошқариш, ёш тадбиркорлик, тоғ ва тоғ туризми, тери хомашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат, саноатлашган чорвачилик, давлат-хусусий илмий кластерларини барпо қилиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди,” – дейди Б.Ҳўжаёров

Иштихон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алишер Садатовнинг айтишича, туманда 2018 йил ҳосили учун кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида суғориш тизими оғир бўлган 134,3 гектар суғориб ҳайдаладиган ер майдонидан ажратилиб тажриба ўтказилди. Илгари ушбу майдонлардан 29,0 центнердан ортиқ ҳосил олинмаган. Кластер усулига ўтгач, 134,3 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш эвазига гектаридан 42,0 центнердан ҳосил олинган.  

Маълум бўлишича, 2019 йил ҳосили учун тумандаги жами 8595 гектар ғўза майдонлари “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ кластерига берилган. Шундан 2000 гектар ер майдонини суғориш тизими оғир бўлгани сабабли томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилмоқда.

Маълумот учун, “Марақанд сифат текстил” МЧЖ кластери жорий  йилда тўқимачилик ва жинси ишлаб чиқариш фабрикасини ишга туширишни мақсад қилган. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида Иштихонда 2019 йилда 3200 янги иш ўринлари яратилади.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот  котиби

  • Кўрилди
    1865
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбариНабижон Артиков2019-02-14 09:07:27

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда жорий этилаётган янги тизим“Кластер усули жаҳон тажрибасида синовдан ўтган ва муваффақият қозонган усулдир. Буни тадбиқ этиш аҳоли ўртасидаги бандлик муаммосини ҳал этиб, тадбиркор ва ишбилармонлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.


Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари2019-02-14 08:40:23

Туманларимизга саноатнинг кириб келиши бу янгидан янги иш ўринлари ва қўшимча солиқ тушумлари қолаверса экспорт салоҳиятининг ошиши демакдир.Кластер тизимига ўтиш эса бу тизим ривожига катта йўл очади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+