ТАТУ Урганч филиалининг 15 нафар талаба-ёшлари O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

19.04.2019, 17:28

 ТАТУ Урганч филиалининг 15 нафар талаба-ёшлари O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

ТАТУ Урганч филиали талаба-ёшлари билан O‘zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

- Воҳамиздаги олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб этиш, партиямизнинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш мақсадида ушбу лойиҳани амалга ошириб келяпмиз, - дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Мир Рўзметов. - Талабаларга O‘zLiDeP ва унинг дастурий мақсад-вазифалари, партиянинг янги лойиҳалари борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

“Бугунги тадбирда партия томонидан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга ошириб келаётган лойиҳалари менга катта қизиқиш уйғотди. Шу сабабли ўзимнинг бизнес лойиҳамни ишлаб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчиман. Бунда албатта партия менга яқин кўмакчи бўла олади, деб умид қиламан. Ўқишни тамомлагач партия тизимида ўз иш фаолиятимни бошлаб, келажакда депутат бўлишни мақсад қилганман”, - дейди мазкур университетнинг 4-босқич талабаси Бахром Бобожанов.  

Амалий мулоқот давомида фаол иштирок этган, партия тизимида ишлашга қизиқиш билдирган 15 нафар талаба-ёшлар кадрлар заҳирасига олинди ва улар келгусида партиявий тадбирларга кенг жалб этилиб, ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйиладиган бўлди. 

Азамат Аннахасанов,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи консультанти

  • Кўрилди
    1241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+