O‘zLiDeP Ишчи гуруҳи “Исмоил лидер транс” МЧЖ фаолиятини янада кенгайтиришга кўмаклашади

21.06.2019, 17:31

O‘zLiDeP Ишчи гуруҳи “Исмоил лидер транс” МЧЖ фаолиятини янада кенгайтиришга кўмаклашади

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам O‘zLiDeP Ишчи гуруҳи самарали фаолият кўрсатмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг  Наманган вилоят Кенгаши масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ Чортоқ туманидаги  “Исмоил лидер транс” МЧЖда очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали улар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар берилди.

- Корхонамиз асосан аҳолига транспорт ҳизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади, –  дейди МЧЖ раҳбари Икромжон Ҳолмирзаев. - Бугунги кунда жамиятимиз таркибидаги 120 та автомашиналарда 35 та йўналишда аҳолига сифатли транспорт ҳизмати кўрсатиб келинмоқда.

Очиқ мулоқот давомида Ишчи гуруҳи томонидан корхона биносининг мавжуд 2 та бўш хонасида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва бунинг натижасида қишлоқ аёллари бандлигини таъминлаш таклифи берилди. Мазкур таклиф асосида тадбиркор томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли ҳамда партия электорати вакиллари тадбиркорлар ва фермерлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар давом эттирилмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот ҳизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    903
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+