O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Поп туманидаги мурувват уйига саҳоват кўрсатди

01.07.2019, 17:02

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Поп туманидаги мурувват уйига саҳоват кўрсатди

Инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш азал-азалдан боболаримиздан мерос бўлиб келган. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Поп туманида жойлашган Эркаклар мурувват уйига борди. Мақсад бу ерда тарбияланувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш эди. Амалий мулоқотдан сўнг эсдалик совғалар топширилди.

- Халқимиз савобталаб, кўнгилга шу мақсадда йўл топишга интилишади, – дейди ушбу маскан директори Моҳиниса Марипова. – 350 ўринга мўлжалланган муассасамизда 300 ортиқ ногиронга 150 нафардан ортиқ шифокор ва ишчи ходимлар хизмат қилмоқда. 70 нафар ишчи-ходимларимиз O‘zLiDeP аъзоси. Бугунги учрашувдан кўпчилик мамнун бўлди. Туманимиздан сайланган депутатлар ва партия фаоллари ҳам йил давомида тез-тез келиб хабар олишади, ота-она, оила муҳитидан узоқдаги шикаста қалбларга меҳр-мурувват кўрсатиб, совға-саломлар беришади.

Партия раҳбарининг бу каби учрашувлари қолган ҳудудларда ҳам давом этади.

  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+