Қуйи бўғинларнинг сайловга тайёргарлиги таҳлил қилинмоқда

07.10.2019, 10:52

Қуйи бўғинларнинг сайловга тайёргарлиги  таҳлил қилинмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида сайловолди ҳисобот конференциялари ўтказилмоқда. Янгиқўрғон туманида ҳам ушбу жараёнга қизғин киришилди.

Партиянинг  туман Кенгаши тасарруфида айни пайтда 101 нафар бошланғич партия ташкилоти бўлиб, уларнинг сайловдан сайловгача бўлган фаолиятлари таҳлил қилинмоқда.   

Хусусан,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Янгиқўрғон туман Кенгаши, туман электр тармоқлари корхонаси,  туман почта-алоқа бўлими ва “Узтрансгаз” акциядорлик жамиятининг Янгиқўрғон тумангаз участкаси, Сутлибулоқ МФЙ, туман ер-мулк кадастр хизмати давлат корхонаси, “Сувоқава” давлат унитар корхонаси туман филиали каби ташкилот ва муассасалар қошидаги бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтган конференцияларда қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Ҳозиргача партиянинг туман Кенгаши тасарруфидаги қирққа яқин БПТларда ҳисобот конференциялари бўлиб ўтди. Қуйи бўғин йиғишларида партия туман Кенгашининг конференциясига делегатлар сайланмоқда.                         

- Бу йил давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар ўтишини назарда тутсак,  партиямизнинг сайловда муваффақият қозониши кўп жиҳатдан бошланғич партия ташкилотлари фаоллигига ҳам боғлиқ. Шундай экан, маҳалламиз қошидаги бошланғич партия ташкилотимиз фаолиятини фаоллигини оширишимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - дейди Янгиқўрғон  туман Сутлибулоқ МФЙ қошидаги БПТ раҳбари Лутфулло Чўтбоев. Таъкидлаш ўринлики, партиямизнинг мазкур бошланғич ташкилоти фаоллиги билан ажралиб туради. Бошланғич партия ташкилотига  жамланган аъзолар сони сайловдан сайловгача бўлган муддатда икки баробарга кўпайди. Ҳозирда БПТ ўз сафига 35 нафар партия аъзоларини жамлаган.

O`zLiDeP  Янгиқўрғон туман Кенгашида фаолият юритаётган 101 та қуйи бўғинларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди, туман кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.

  Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+