Ёш сайловчилар билан очиқ мулоқот
06.11.2019, 15:08
Шароф Рашидов тумани Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан “Сайлов жараёнларида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш масалалари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда бу йилги сайловларда илк марта овоз берадиган ёшлар иштирок этди.
Мулоқот давомида иштирокчиларга O‘zLiDeP сайловолди платформасида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек, Сайлов кодекси бўйича сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш босқичлари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистон ёшларининг ўрни ва роли, ёшларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишдаги партиявий вазифалар, сайлов жараёнларида ёшлар фаоллиги янада ошириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.
Тадбир жонли муҳокамалар, баҳс мунозаралар, фикрлар алмашинуви тарзда ташкиллаштиргани кўпчиликка манзур бўлди.
Саида Умаралиева
O‘zLiDeP Жиззах
вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг