Қорақалпоғистонлик депутатларимиз ёшлар билан учрашди

03.02.2020, 18:17

Қорақалпоғистонлик депутатларимиз ёшлар  билан учрашди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида учрашув ўтказди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Б.Қайипбергенов, Ш.Отемисовлар талабаларга мамлакатимизда навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб берди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида халқ вакиллари Президентимизнинг парламентга йўллаган мурожаатномаси ҳақида  фикр билдирар экан, бу галги Мурожаатнома том маънода мамлакатимизни янада юксалтириш, тараққиётини таъминлашга қаратилганини алоҳида эътироф этишди.  

“Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилишини айтди. Айниқса, у кишининг олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари 2 баробар кўпайтиралади, деган сўзлари юртимиз ёшларини жуда қувонтирди”.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлардан атрофлича жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини билдиришди.

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    903
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+