O‘zLiDeP туман Кенгаши хориждан қайтган 8 нафар булоқбошилик хотин-қизни иш билан таъминлашга кўмаклашди
15.01.2018, 17:22
Булоқбоши тумани Қумгузар маҳалласида истиқомат қилаётган 26 нафар хотин-қиз хорижга ишлаш учун чиқиб кетганди. Ўтган йил O‘zLiDeP ва Қумгузар МФЙ саъй-ҳаракати билан улардан 8 нафари ўз уйларига қайтарилиб, бандлиги таъминланди.
– Маҳалламизда 5 нафар диний оқимларга адашиб кириб қолган хотин-қизларнинг барчаси 2012 йилда амнистия қарори билан жазо муддатидан аввал озод қилинди, – дейди МФЙ раиси М. Исмоилова. – Айни пайтда улар маҳалла кўмаги билан тадбиркорликка жалб қилинган. Масалан, 1965 йилда туғилган, 5 нафар фарзанднинг онаси А.Ғиёсова туман марказида якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз фаолиятини йўлга қўйган. Саодатхон Турғунова эса маҳалладаги 8 нафар аёлни бирлаштириб, “Уста-шогирд” анъанаси бўйича касаначилик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Хориждан қайтган аёлларнинг аксарияти А.Ғиёсова сингари ўз хонадонида кичик тикув цехлари, ҳунармандчилик, томорқачиликдан даромад олишяпти. Энг асосийси, уларнинг ҳам рўзғори бут, ҳам мунтазам фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш имконига эгалар.
Умидахон ИСАЕВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши
Аёллар қаноти бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг