Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари партияга аъзо бўлди

28.08.2020, 18:14

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари партияга аъзо бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қашқадарёда янгидан барпо қилинган жаҳон андозаларидаги муҳташам спорт иншоотлари билан танишди  ва уларда спортчилар учун яратилган қулайликлар, имкониятлар хусусида ўзининг фикрларини билдирди.

Ўғил-қизларимизни қанча кўп спорт билан шуғулланишга жалб этсак, муваффақиятларимиз  ҳам шунча кўпаяверади, - деди А. Хаитов. - Ўзим кўриб, гувоҳи бўлдим, Қашқадарёда  нафақат ёшларни балки катта ёшдаги кишиларнинг ҳам спортнинг бир неча турлари билан мунтазам шуғулланиши учун имконият мавжуд.

Шу куни Спикер ўринбосари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида бўлиб, O'zLiDePга қабул қилинган ходимларнинг бир нечтасига аъзолик гувохномаси ва партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

O'zLiDeP Қашқаларё вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+