O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши Қашқадарёда бепул тиббий ёрдам ташкил этди

18.01.2018, 16:27

O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши Қашқадарёда бепул тиббий ёрдам ташкил этди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ва депутатлар томонидан воҳанинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан мулоқотлар ташкил этиляпти. Мулоқотлар давомида аёлларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, бартараф этиш борасида зарур ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш борасида қатор ибратли ишлар қилинмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Қарши туман Кенгаши фаоллари ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” шиори остида тумандаги кўп тармоқли шифохонада бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тадбир давомида малакали тиббиёт ходимлари 200 га яқин кексалар, ёш болалар ва хотин-қизларнинг саломатлигини назоратдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

– O‘zLiDeP томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилганлигидан хурсанд бўлдим, – дейди “Бодомзор” маҳалласида яшовчи Озода Қурбонова. – Тиббий кўрикка фарзандимни ҳам олиб келдим. Мутахассислар иккаламизни ҳам тиббий муолажа олишимиз кераклигини айтиб, шифохонага йўлланма беришди. Беғараз ғамхўрлик учун партия раҳбариятидан миннатдормиз.

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Гулбаҳор Тўраеванинг айтишича, бундай тиббий кўриклар воҳанинг барча туманларида ташкил этилади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+