Пойтахтлик депутатлар тадбиркорлар мурожаатини тинглади

14.12.2020, 14:41

Пойтахтлик депутатлар тадбиркорлар мурожаатини тинглади

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари, депутатлари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этган тадбирда соҳада учраётган баъзи муаммолар ўртага ташланди ва ечими изланди.

Тадбирда тадбиркорликнинг жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларнинг экспорт-импорт қилишдаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича уларга янгиликларни етказиш, тадбиркорларга тегишли ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам берилишини таъминлаш, тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўзга олганлар тадбиркорлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, пандемия даврида фаолияти тўхтаб қолган ёки қийин аҳволга тушиб қолган тадбиркорлик субъектларини оёққа туриб олишларида яқиндан кўмаклашиш, экспорт салоҳиятини янада ошириш ва уларга бу борада амалий ёрдам бериш каби долзаб масалалар юзасидан фикрлар ва таклифлар билдиришди.

Муҳокамалар жараёнида билдирилган қатор кўтарилган муаммолар, таклифлар партия депутатлик гуруҳлари томонидан назоратга олинишлиги, мутасадди ташкилотлар орқали ечим излаш кераклиги борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+