Президент мурожаатномаси ўрганилмоқда

11.01.2021, 09:29

Президент мурожаатномаси ўрганилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилиб, унда илгари сурилган устувор вазифалар чуқур ўрганилмоқда.

O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши Республика маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган шаҳардаги 7-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари иштирокидаги давра суҳбатида Мурожаатномада тиббиёт соҳасига алоҳида урғу берилгани, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида атрофлича суҳбатлашилди. Шунингдек, бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга ёрдамчи сифатида 5 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат «тиббий бригадалар» ташкил этилиши Мурожаатномадан ўрин олгани таъкидланди.

 

Бундан ташқари, O'zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар Маданият уйида ўтказилган тадбирда ЎзЛиДеПдан сайланган шаҳар Кенгаши депутати О.Худойбердиев иштирок этиб, сўнгги йилларда юртимизда халқимизнинг маданий-маърифий ҳаётини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини фахр билан айтиб ўтди.

Учкўприк туман Давлат Солик Инспекциясида туман Кенгаши депутати З.Маҳкамова иштирокида ўтказилган мулоқотда Мурожаатномада солиқ тизими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусида бу тизимда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида сўз юритди. Жумладан, жорий йилда «Солиқчи – кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзлари берилиши таъкидланди.

Айни вақтда O'zLiDeP Фарғона вилояти, туман-шаҳар Кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан жойларда Президентимиз Мурожаатномасининг моҳиятини ўрганишга қаратилган тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+