Халқ вакили олтинкўллик сайловчилар муаммосини ўрганди

03.02.2021, 12:17

Халқ вакили олтинкўллик сайловчилар муаммосини ўрганди

Олтинкўл туманида айни кунда 204 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга жами 193 нафар олий тоифали шифокор ҳамда 1205 нафар ўрта тиббиёт ходими малакати тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Туманда 305 ўринли марказий шифохона, 1780 қувватга эга 12 та амбулатор поликлиника муассасалари фаолият юритмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бегали Қодировнинг тумандаги ўрганишлари айни туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини таҳлил қилишдан бошлангани бежиз эмас. Пандемия сабабли касаллик авж олди. Хўш, айни вақтда тиббий соҳа вакиллари қай даражада фаолликларини намоён этмоқдалар? Қандай камчиликларни бартараф этиш зарур? Мазкур масалалар депутат томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларга сектор раҳбарлари билан биргаликда ечим топишда кўмаклашилди.

Парламент вакилининг ўрганишлари туман халқ таълими тасарруфидаги қатор умумтаълим мактабларида давом этди. Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг таълим-тарбия олишида яратилган шарт-шароитлар депутатни қониқтирди. Хусусан, тумандаги 35-, 38-, 39-умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларнинг сифатли ва замонавий таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, қулайликлар чекка ҳудудларда ҳам мана шундай тараққиёт омиллар кўз очаётганини яққол намоён этди.

Шунингдек, O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши томонидан халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқотда туман ривожи учун қатор таклифлар ўртага ташланди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+