“Орамиздаги қаҳрамонлар” рўйхатида фаол депутатимиз бор

17.02.2021, 16:46

“Орамиздаги қаҳрамонлар” рўйхатида фаол депутатимиз бор

Ортиқали Хусанов O’zLiDePнинг фидойи депутатларидан. Марҳамат туманидаги “Турон” ўқув маркази раҳбарлиги билан бир қаторда сайловчиларига елкадошлик масъулиятини ҳам чин юракдан ҳис қилади. “Мингтепа” тарихий ёдгорлигини абадийлаштириш, ободонлаштириш, янги қиёфа акс эттириш каби эзгу ишларга раҳбарлик ҳам депутатнинг қонига сингган.

А.Хусановнинг жамоатчилик асосидаги хайрли ишлари намуна бўлишга, атрофдагиларга, айниқса, ёшларга ибрат бўлишга арзийди. Қатор ютуқлар, эътирофлар халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутатини янада ёниб меҳнат қилишга ундайверади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган фаол фуқаролар фестивали Артиқали Хусановдек фидойиларни саралади. Фестиваль доирасида ташкил этилган “Орамиздаги қаҳрамонлар” акциясида мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган 14 нафар юртдошларимизни алоҳида эътироф этишга хизмат қилди. Улар орасида O’zLiDeP А.Хусановнинг борлиги сидқидилдан қилинган меҳнатларнинг самарасидир.

Мазкур эътироф халқ ноибининг келгусидаги ишларига янада шижоат бағишлаши шубҳасиз.

Муҳаррам ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+