O’zLiDeP депутати “Темир дафтар”даги аёлга кредит олишда кўмаклашди

18.02.2021, 17:08

O’zLiDeP депутати “Темир дафтар”даги аёлга кредит олишда кўмаклашди

Мақсудахон Каримова Марҳамат туманининг “Мингтепа” маҳалласида истиқомат қилади. Яхшигина тикувчи. Уч нафар фарзандга ҳам ота, ҳам она бўлиш машаққатини аёл яхши билади. Ҳунаридан топганини рўзғорга етказса, болаларининг ками кўринади. Дилбандларининг камини тўлдирса, рўзғорга етказолмайди. “Темир дафтар”га киритилгач, ҳар ҳолда моддий ёрдам берилаётгани харна бўляпти.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Бахтиёржон Абдуллажонов мазкур маҳалладаги ўрганишлари асносида М.Каримованинг бандлигини таъминлаш масалаласига бефарқ бўлмади. Фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиши учун 30 миллион сўм кредит олинишида кўмаклашди.

-Депутатга раҳмат, - дейди М.Каримова. – Унинг ёрдами билан олинган кредит маблағига 5 та тикув машинаси харид қилдик. Қўшниларимнинг 4 нафари бугун мен билан тикувчилик қилмоқда. Ўзим каби “Темир дафтар”га киритилган маҳалладошларимга шу орқали ёрдамим текканидан мамнунман.

Мана шундай эзгу ва хайрли тадбирлар бардавом бўлса, нафақат бандлик муаммоларига ечим топилади, шу билан бирга, аҳоли ўртасида камбағалликни кескин камайишига ҳам эришилади.

Муҳаррамхон ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+