O'zLiDeP ва KOICA ҳамкорлиги: касб-ҳунарга ўқитиш марказидан корхона ва ташкилотларга

23.02.2021, 18:59

O'zLiDeP ва KOICA ҳамкорлиги: касб-ҳунарга ўқитиш марказидан корхона ва ташкилотларга

Ёшлар келажак меваси, ёшлар бунёдкорлик асосчиси, бугуннинг ёшлари эртанги тараққиёт пойдеворидир. Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажакда комил инсон бўлиб етишишларида кўмак бериш масаласи долзарб бўлиб келмоқда.

Албатта, давлатимиз раҳбари ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш масаласига бежиз қайта-қайта тўхталаётгани йўқ. Бугун ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш O'zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси аъзоларининг асосий вазифасига айланган.

Шу боис O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида (KOICA) ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган марказда туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан йўлланма асосида юборилган ишсиз ёшлар замонавий касбларга қайта ўқитилади.

– Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан марказда ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, доимий иш ўрнига эга бўлмаган шахсларни ахборот технологиялари, автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ва чилангарлик ишлари, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари, машинасозлик йўналишлари бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалга оширилиши белгиланган, – дейди Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, техника фанлари доктори, профессор Исмоил Эргашев. – Шу пайтгача 2000 нафарга яқин ёшлар мазкур йўналишлар бўйича касб-ҳунар ўрганиб, айни пайтда, хорижда ва юртимизнинг турли ҳудудларидаги корхона, ташкилотларда меҳнат қилмоқда.

Ташриф чоғида O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов марказ фаолияти билан яқиндан танишди, талабалар билан суҳбатлашди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Марказ фаолиятини юқори баҳолаши ва бундан кейин ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги қайд этиб ўтди.

Тадбир сўнггида ёшларни O'zLiDeP аъзолигига жалб қилган ҳолда бошланғич партия ташкилоти очишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    878
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Bekzod2021-02-24 18:58:15

Haqiqatdan ham O'zLiDeP hozirgi kunda yoshlarimizni zamonaviy kasb-hunarga o'qitishda va ularni kelgusida o'z yo'liga ega bolishida katta xizmat qiladi deb o'ylayman


Закирова Н. 2021-02-23 22:06:12

Хозирда ёшларимизни талабгир касбларгақайта ўқитиш долзарб масалалардан бири деб ўйлайман. Президентимизнинг хар бир чиқишларида ёшлар масаласига катта эътибор беришлари бежизга эмас. Ёшларга бугунги эътибор эртанги кунимизга пойдевор қуриш билан тенгдир. УзЛиДеП партиясининг мақсад вазифалари ёшларни бугунги кун талабига жавоб бера оладиган касбга йўналтириб улардан келажакда катта тадбиркор корхона ва завод етук ходимлари бўлишидир.


Ilxom Islomov 2021-02-23 21:43:59

SHunga o‘xshagan kasb hunarga o‘qitish markazlarini hamma hududlarda tashkil etilsa, ko‘pgina yoshlar kasb-hunar o‘rganib o‘zini o‘zi bandligini ta'minlaydi deb o‘ylayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+