Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги назорат Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилиши таклиф этилмоқда
01.03.2021, 16:29

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини “Қурол тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштириш, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасини тайёрлашда қурол муомаласи соҳасидаги ҳорижий тажриба, хусусан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Армения, Озарбайжон, Молдова, Латвия, Грузия ва бошқа бир қатор давлатларнинг қурол муомаласи соҳасидаги қонунлари ўрганиб чиқилган ҳамда республикамиз қонунчилигига мос келадиган нормалар қисман инобатга олинган.
Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қурол эгаларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишидаги масъулияти оширилишига хизмат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Европага 6200 турдаги маҳсулотни божсиз экспорт қилади
14.04.2021, 16:47
-
Ёшларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилишлари керак
14.04.2021, 12:17
-
Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қандай имтиёзлар бериляпти?
14.04.2021, 12:15
-
Ўзбекистон – Европа иттифоқи: ўзаро муносабатларнинг янги босқичи
14.04.2021, 12:12
-
Ёшларимизнинг ерга, меҳнатга ва жонажон юртига муҳаббати юксалмоқда
13.04.2021, 15:42
Фикрингизни қолдиринг