Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

09.03.2021, 14:23

Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

Жондор тумани Қозикенти маҳалласининг туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган чекка ҳудудлар сирасига киради. Шу боис бу ерда аҳолини қийнаётган муаммолар йиллар давомида йиғилиб қолган. Йўлларни таъмирлаш  билан боғлиқ муаммолар аҳоли кайфиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Қозикенти МФЙдаги ички йўллар таъмирталаблиги маҳалла аҳолиси ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланишида ноқулай эди.

Мазкур ҳолат Халқ депутатлари туман  Кенгаши депутати, O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Шуҳрат Бобоев ва МФЙ мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан батафсил ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида аҳоли билан биргаликда Қозикенти МФЙнинг 3 та  кўчасига 500 метрдан, жами 1500 метр йўлга қум-шағал ётқизилди.

“Қишда лой, ёзда чанг бўлиб, айниқса, шу йўллардан мактабга қатнайдиган болаларга ноқулайлик туғдираётган йўлни текис ва равон бўлиши борасидаги ишларни бошлаганимда, туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими мутасаддилари ва қозикентликлар бир четда томошабин бўлиб туришмади, – дейди депутат. – Бу эса мен каби халқ ноибларини ўз сайлов округида янада фаол бўлиб, аҳолининг манфаатлари йўлида хизмат қилишга ундайверади”.

Депутат Шуҳрат Бобоев ўзи таълим олган мактабнинг кириш йўлагини асфальтлаштириш ва ўқув муассасасининг ташқи ҳовлисидаги ўтирғичларни янгилишда ҳам ҳомийлик қилиб, кўпчиликка ўрнак бўлганди. Халқ ноибининг бу сингари савобли ишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+