O’zLiDeP фаоли бўкалик 40 нафар хотин-қизларни бепул касбга ўқитди

16.03.2021, 16:51

O’zLiDeP фаоли бўкалик 40 нафар хотин-қизларни бепул касбга ўқитди

Бўка туманида узоқ муддат бола парваришида бўлган мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштириш масаласида жуда катта ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги “Муштарий Сайёраси” ўқув маркази раҳбари, O’zLiDeP фаоли  Сайёра Тошматова томонидан яқинда 40-60 соатлик ўқув курсларини тамомлаган бир гуруҳ хотин-қизларга сертификатлар берилди ва улар имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига эга бўлишди. 

Бугун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш, шу билан бирга, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашиш бош масала этиб белгиланган, – дейди марказ раҳбари, БПТ раиси С.Тошматова. – Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш бўйича O’zLiDeP Бўка туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда марказ билан ҳамкорликда 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Яқинда "Ҳудудлардаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларга касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида ўқув курси ташкил этилди. Ушбу семинарда 12 нафар хотин-қизлар олган билим ва кўникмалари ёрдамида ўз бизнес режаларини тузишмоқда.

Тадбир давомида 5 нафар хотин-қизлар партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+