Улуғнорлик депутатнинг маҳалла ёшларига Наврўз ҳадяси

18.03.2021, 14:36

Улуғнорлик депутатнинг маҳалла ёшларига Наврўз ҳадяси

“Фазогир” маҳалласи Улуғнор туманининг энг чекка ҳудуди. Туман марказидан 14 километр олисда жойлашган бу маҳалла сайловчилари бугун депутат танлашда адашмаганларини ҳар қадам ҳис қиляптилар.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига 6-Фазогир сайлов округидан сайланган Алломурод Ўринбоевнинг аҳолига елкадошлиги, ташвишу қувончларига шериклиги кўпчиликка ибрат бўлишга арзийди. Ёш бўлишига қарамай, маҳалла ривожига яхшигина ҳисса қзўиб келаётган халқ ноиби яна бир савобли ишга қўл урди.

Маҳалла ҳудудида ёшларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароит мавжуд эмасди. Депутат қайсидир мутасаддидан кўмак кутиб ўтиришни ўзига эп билмади. Тадбиркорлиги қўл келди. Мини стадион қуриш бўйича тайёрлаган бизнес лойиҳаси туман масъулларига маъқул келди. Лойиҳада кўрсатилган 400 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига тез фурсатда замонавий стадион қурилиши тугалланди.

-Мазкур ўйингоҳ Наврўз байрами муносабати билан маҳалла аҳлига фойдаланиш учун топширилганда, барчамиз бирдек севиндик, - дейди МФЙ раиси Узоқбой Мукаррамов. – Хайрли иш аввалида депутатимиз томонидан ёзилган дастурхон - эхсон тадбири нуронийларимизнинг дуолари билан бошланди. Яна бир муҳим томони, маҳалламиздаги икки нафар ишсиз ёшларимизнинг муқим бандлиги шу ерда таъминланди.

Алломурод Ўринбоевнинг бу каби эзгу саъй-ҳаракатлари замирида сайловчилари манфаатлари учун қайғуриш, уларга муносиб шароитларни яратиб бериш, ўамон билан ҳамнафасликда қадам ташлашга ундаш сингари долзарб вазифалар ижроси мужассам.

Гавҳарой АБДУВОСИТОВА,

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+