Мақсад аҳолини камбағалликдан чиқаришгина эмас, уларни ҳар ишда тадбирли бўлишга ўргатишдир

24.03.2021, 17:49

Мақсад  аҳолини камбағалликдан чиқаришгина эмас, уларни ҳар ишда тадбирли бўлишга ўргатишдир

Маҳаллаларда аҳолининг ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун ташкил этилган «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари» га киритилганларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида ушбу дафтарларга киритилган аҳоли учун бепул паррандалар тарқатилиши айнан депутатлар томонидан бошлаб берилди.

Жумладан, O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши депутати А.Сувонов  ҳам кечагина “Депутат маҳаллада – муаммолар ечими сари” лойиҳаси доирасида Кармана туманидаги А.Навоий, Мир Саид Баҳром, "Зиёкор", "Деҳқон", "Кўхна Қўрғон" маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб,   уларга товуқ ва жўжалар тарқатди.

Тарқатилаётган товуқлар  “Lomani Braun” зотли паррандалар бўлиб, бу товуқнинг ҳар бири бир йилда ўртача 240 дона тухум беради. Агар “Lomani Braun”лардан 300 бош парвариш қилинса,  жами харажатдан ташқари ўртача ойига 800 минг сўм атрофида даромад олиш мумкин.

- Бу товуқлар 119 кунлик бўлишидан бошлаб, 18 ой мобайнида давомли равишда тухум беради. Агар яхши парвариш қилинса, 320-330 тагача ҳам тухум бериши мумкин. Тухумининг оғирлиги эса 65 грамм келади.

“Товуқ ва жўжаларни бепул тарқатишимиз беҳудага эмас. Аввало, бу зотли жўжаларнинг яшаб кетиш коэффеценти 98% ни ташкил этади. Биз аҳолини бир томондан камбағалликдан чиқаришга ҳаракат қилаётган бўлсак, иккинчи томондан ҳар ишда тадбирли бўлишга ўргатмоқчимиз. Товуқларни шунчаки бераётганимиз йўқ, кирган ҳар бир хонадонимизнинг эгасига уларни қандай парваришлаш, нима билан боқиш кераклигини ҳам тушунтириб кетмоқдамиз”, - дейди “Karmana Golden Egz” паррандачилик корхонаси раҳбари , Халқ депутатлари Навоий вилояти депутати А.Сувонов.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+