Карманадаги сайёр қабулда фуқаролар банкдан кредит олиш ва сиртқи бўлимга ўқишга кириш бўйича саволлар билан мурожаат қилишди

31.01.2018, 19:34

Карманадаги сайёр қабулда фуқаролар банкдан кредит олиш ва сиртқи бўлимга ўқишга кириш бўйича саволлар билан мурожаат қилишди

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманида ички ишлар, ободонлаштириш бўлимлари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш маркази, туман электр таъминоти бўлими ва вакиллик органларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.

Сайёр учрашувда ҳудуд аҳолиси томонидан йўлларни асфальтлаш, кўчаларни ёритиш билан боғлиқ масалалар, оқава сув етказиб беришдаги мавжуд муаммолар, ер-жой, уй-жой олишда, ишга жойлашишда ҳамда кредит олишда ҳамда бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

– Тадбир фаолларига тадбиркорлик фаолиятимини йўлга қўйиш учун банкдан кредит олиш масаласида мурожаат қилдим, – дейди “Деҳқон” МФЙ Шарқ кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаро С.Козимов. – Ушбу мурожаатимга жавобан, туман Микрокредит банки ходими керакли хужжатлар билан банкка мурожаат қилишимни ва кредит олиш масаласи бўйича ёрдам беришини маълум қилди. Сайёр учрашувни ташкил этган O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши фаолларига миннатдорчилик билдираман.

Тадбир давомида бир қанча мурожатлар тингланди. Шулар қаторида “Деҳқон” МФЙ Катта-Қўрғон кўчаси 38-уйда яшовчи фуқаро Т.Исроилов ўзи ва турмуш ўртоғи маълумоти ўрта-махсуслигини, кўп йиллар мактабда ишлаб келганлигини билдириб, 2018 йил сиртқи бўлимга ўқишга киришда ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаатга жавобан, Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Халилова вилоят халқ таълим бошқармасига депутатлик сўрови юборишини айти.

             Ч.РАДЖАБОВ

 O`zLiDeP Навоий вилоят

Кенгашининг жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+