Наманганда сиёсий ўқув жараёнларининг иккинчи босқичи юқори савияда давом этмоқда

31.03.2021, 18:12

Наманганда сиёсий ўқув жараёнларининг иккинчи босқичи юқори савияда давом этмоқда

Сиёсий партияларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва фаолиятни янги босқичга кўтариш, партия фаоллари, депутатларнинг ҳуқуқий билими ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган сиёсий ўқув жараёнлари кўраринки руҳда давом этмоқда. Сиёсий ўқув жараёнида 2017 йилда Давлат раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан жорий этилган, Ўзбекистонни ҳар томонлама тараққий эттириш, дунёнинг илғор демократик давлатлари қаторидан жой олиши ва жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатнинг яқин истиқболдаги тараққиёт йўлининг бош устувор ҳужжати сифатида халқаро жамоатчилик, нуфузли эксперт-мутахассислар, давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатшунослар томонидан юқори баҳоланаётганлиги ҳамда юртимиз ривожидаги ўрни ҳусусида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бешта устувор йўналиш белгилаб берилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида мамлакатда янги босқичдаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини таъминлашга оид аниқ чора-тадбирлар ўз аксини топган.

Ўқув жараёнларида 30 нафардан ортиқ партиямиз депутатлари мунтазам қатнашиб келмоқда.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+