Депутатлар Сирдарёда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини ўрганишни бошлади

31.03.2021, 18:20

Депутатлар Сирдарёда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини ўрганишни бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комил Эрназаров партия вакиллари ва маҳалла раислари билан биргаликда Сирдарё туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дасурларига киритилган “Хикматли” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда “Хикматли” МФЙда 647 та хонадон мавжуд бўлиб уларда
3 650 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дасурлари асосида маҳаллада мавжуд 14 та ички йўлларнинг (15.9 км) 10 тасига шағал ва 4 тасига асфалт ёткизилиши, 9 400 метр масофага ичимлик сув қувурлари ва 2 та янги ичимлик суви минораси ҳамда 1 дона ичимлик суви минораси тўлиқ реконструкция қилиниши режалаштирилган.

Қолаверса 15 км масофага электр тармоқлари тортилади ва 95 дона тунги чироқлар ўрнатилади. Ҳозирги кунда “Хикматли” маҳалласида давлат дастури асосида ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунга қадар 700 метрга ичимлик сув қувури тортилиб, 84 дона симёғоч олиб келинди ва 40 донаси ўрнатилди.

Маҳалла аҳолисинининг оилавий бюджетини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Аргобанк туман филиали томонидан имтиёзли кредит асосида 21 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қуриш ишлар бошлаб юборилган.

Дастур асосида “Хикматли” МФЙда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва аҳолига қулай шароитлар яратилганлигидан барча фуқароларимиз мамнун, - дейди “Хикматли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бозорбой Хайдаров.

Мухриддин Исматуллаев

O’zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+