Булоқбошилик O’zLiDeP депутатлари туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддисининг ҳисоботини тинглади

02.04.2021, 18:52

Булоқбошилик O’zLiDeP депутатлари туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддисининг ҳисоботини тинглади

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги депутатлик гуруҳи йиғилишида туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддисининг ташкилотнинг жорий йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

- Юртбошимиз томонидан аҳолини ижтимоий соҳалардаги муаммоларини бартараф этишга қаратилган  “Обод қишлоқ” манзилли дастури  асосида тасдиқланган тумандаги 5 та “Бозорбоши”, “Шарқ Юлдузи”, “Ривож”, “Сойбўйи”, “Учтепа” маҳаллаларида йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди, - дейди туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Илҳом Собиров.- “Шарқ Юлдузи” маҳалласининг “Зийнат” кўчасининг 1200 метр, “Зиёкор” кўчасининг 500 метр, “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Бўстон” кўчасининг 300 метр қисмида шағаллаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида партия туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди билан ҳамкорликда ўз сайлов округлари ҳудудидаги мазкур йўналишдаги муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юбориш, мутасадди ташкилот билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.

Илҳомжон АҲМАДАЛИЕВ,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1030
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+