Соҳибқирон Амир Темур икки ҳолатда – китоб совға қилишганида ва илм аҳлига тахтдан тушиб ҳурмат бажо келтирган...

09.04.2021, 18:02

Соҳибқирон Амир Темур икки ҳолатда – китоб совға қилишганида ва илм аҳлига тахтдан тушиб ҳурмат бажо келтирган...

Халқимиз тарихига назар ташласак, буюк давлат арбоби, енгилмас саркарда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз маънавиятимиз хазинаси ҳисобланган китобни юксак қадрлаганининг гувоҳи бўламиз. Маълумки, тарихда ўтган кўплаб ҳукмдорлар забт этилган юртларнинг маънавий бойлиги бўлган китобларни ёқиб юбориб, моддий бойликларни тўплаб, ўз юртларига олиб кетган бўлсалар, Амир Темур бобомиз, аксинча, қайси юртда бўлмасин, ўз юртларига яъни, Самарқандга китобларни жўнатганлар.

Бу улуғ зотнинг асосий мақсади Самарқандни дунёнинг энг йирик маданий марказига айлантириш бўлган. Чунки, у фан ва маданият арбоблари, ҳунармандлар бир жойга жамланса, китоб ва қўлёзмаларга бой кутубхоналар қанча кўп бўлса, илм-фан ва маданият шунча тез ривожланади деб ҳисобланган.

Тўғри, ўша давр тақазосига  кўра, енгилган мамлакат ҳукмдоридан ўлжа сифатида турли-туман моддий бойликлар ҳам олингани маълум. Лекин Соҳибқирон Амир Темурнинг тарихда ўтган бошқа ҳукмдорлардан фарқи ва улуғлик томони шундаки, у асосан моддий бойликларни эл-юрт фаровонлиги йўлида яъни бунёдкорлик ва ободончилик ишларига сарфлаган.

Бу ҳақда Ибн Арабшох шундай ёзиб қолдирган: “Темур қайси давлатни забт этса, ҳар бир фойдали жонни йиғиб, нимаики сара бўлса, Самарқандга келтирди. Албатта тарихчи “фойдали жон” деганда аввало ижодкор аҳлини назарда тутган, “сара нарсалар” деганда ноёб китоб ва  қўлёзмаларни эътиборга олган. Натижада нодир китоб ва қўлёзмалардан катта бир кутубхона бунёд бўлган. Яна бир эътиборни тортадиган ва ҳайратлантирадиган томони шундаки, Сохибқирон икки холатда, яъни китоб совға қилишганда ва маънавият соҳиблари бўлмиш ижод аҳлини, олиму фузалоларни кўргандагина тахтдан тушиб, уларга нисбатан ўз ҳурматини изҳор қилган.

Демак, барчамиз айниқса, ёшларимиз маънавият аҳлига бўлган муносабатни Амир Темур сингари улуғ аждодларимиздан ўрганишимиз, улар қолдирган буюк маънавий меросни асраб авайлашимиз ва янада бойитиши лозим бўлади. Зеро, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ.

 Асилабону Султонова,

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ташвиқот-тарғибот

ишлари бўлими бошлиғи.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+