Депутатлар Хоразмда инвестиция ва бандлик дастурларининг ижроси бўйича соҳа раҳбарларининг ҳисоботини эшитди

12.04.2021, 18:47

Депутатлар Хоразмда инвестиция ва бандлик дастурларининг ижроси бўйича соҳа раҳбарларининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятда 2021 йил биринчи чорагида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалик йўналишида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг ижроси ва бандлик дастурларининг ижроси бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида сўз олган Хоразм вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо комплекси бош мутахассиси Диёрбек Норхонов вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Инвестиция дастури доирасида 2021 йилда 1616 та 16,9 трлн.сўмлик лойиҳа ишга туширилиш ҳамда 28 505 ишчи ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида жами 5,1 трлн.сўмлик 268 та лойиҳалар ишга туширилиши ва 9953 ишчи ўрин таъминланиши белгиланган.

Январь ва апрель ойигача жами 1,1 трлн.сўмлик 320 та лойиҳалар ишга туширилилиб,  1722 ишчи ўрин яратилиши тъминланган.

2021 йил учун Инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритилган лойиҳалар 122,6 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режаси белгиланган.

Ҳисобот даврида йирик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирган корхоналар бўйича ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, Хазарасп туманида "Xazarasp Chlor Alkali" МЧЖ томонидан каустик сода ва суюлтирилган хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 2,2 млн.долларлик, Хонқа туманида "Oasis Dream" МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасида 1,2 млн.долларлик, Янгибозор туманида "Агро Мерган" МЧЖ томонидан ўсимликлар учун биокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасида 1,1 млн.долларни ташкил қилди.

Шунингдек, йиғилишда вилоятида 2021 йилнинг январь-март ойларида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят Бандлик бош бошқармаси шўъба бошлиғи Жасурбек Тиллиаевнинг ахбороти ҳам эшитилди.

Хоразм вилоятида ишсизлар 87,2 минг (ишсизлик даражаси 10,9%) нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг 3 ойи давомида ҳудудларда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз параметрларига асосан
2256 та иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 2904 та(128,7фоиз) янги иш ўринлари яратилган.

Депутатлар икки ташкилотнинг ҳисоботини танқидий баҳолаб, аниқланганк амчиликлар бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Умид Нурметов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+