Жалақудуқлик тадбиркорлар муаммоларига депутатлар томонидан ечим топилдими?

19.04.2021, 17:14

Жалақудуқлик тадбиркорлар муаммоларига депутатлар томонидан ечим топилдими?

Мастура Аҳмаджонова Жалақудуқ туман “Тошлоқ” маҳаллсидан истиқомат қилади. Тикувчиликдан яхшигина хабари бор. Яшаш уйида кичик цеҳ фаолиятини йўлга қўйиш истагида. Тикув машиналари ҳам бор. Аммо маблағи етарли эмас. Кредит олиш мақсади бор.

O’zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида М.Аҳмаджонованинг муаммоси халқ депутатлари туман кенгаши депутати Маъруфжон Отажонов назоратида банк мутасаддилари томонидан ижобий бартараф этилди.

Тумандаги “Гулжахон XXI” фермер хўжалиги раҳбари Гулжахон Усмонованинг мурожаати ҳам депутат ва мутасаддиларни бефарқ қолдирмади. Унинг 100 иш ўринли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолиятини йўлга қўйиш бўйича дуч келаётган муаммоси долзарб. Инвестор керак. Депутат М.Отажонов томонидан амалий кўникмалар берилди.

Сардор Мадраҳимов тумандаги ёш тадбиркорлардан. Фаолиятини кенгайтириш ниятида. Унинг “Агробанк” туман филиалига 400 миллион сўм  кредит олиш учун топширган ҳужжатлари ҳамон эътиборсиз қолдирилмоқда. Гаров учун кўчмас мулк ҳужжати ҳам расмийлаштирилган. Муаммо ечими мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан O`zLiDePдан сайланган депутатларнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи мазкур форумда ўртага ташланган муаммоларни бартараф этилишида халқ ноиблари камарбаста бўлдилар.

Ўғилой ҲАМДАМОВА,

O’zLiDeP Жалақудуқ туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+