Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқувлар давом этмоқда

20.04.2021, 15:29

Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқувлар давом этмоқда

Бухоро вилояти бўйича Сиёсий партиялари ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўқувда O'zLiDeP вакиллари ва депутатлари ҳам фаол иштирок этяпти.

Сиёсий ўқув курсларда тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги, сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда сайлов жараёнларини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари замонавий педагогик ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда етказилмоқда.

Ўқувлар давомида ҳудудлар ва соҳалардаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишда сиёсий партия фаолияти таъсирчанлигини ошириш, сиёсий партия вакилларининг фаоллигини ривожлантириш, уларда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилиб, сиёсий маданият ва этика, вақтдан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш технологиялари (time-management)дан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилмоқда.

Шунингдек, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда парламент ва депутат назоратини тизимли равишда амалга ошириш бўйича самарли иш услублари, депутатларни ва сиёсий партиялар фаолларини ушбу соҳадаги ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган билимлар берилмоқда.

Бунда асосий эътибор партия аъзолари томонидан кучли депутатлик ва парламент назоратини ўрнатиш бўйича замонавий услубларни татбиқ қилиш, муаммоларни халқ орасида аниқлаш ва уларни самарали ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни қонунчилик асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу курсларда партия аъзоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” шаклда олиб борилаётган ишларни ташкил қилишнинг самарали механизмлари, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш кўникмаларини такомиллаштирилаётир.

Республикамизда жорий этилаётган янги 3 бўғинли “маҳаллабай” тизимидан самарали фойдаланиш ва “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг жорий этилишида партия ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ўрни, ишни ташкил қилиш кўникмаларини оширишга қаратилган интерактив ўқув жараёнлари ташкил қилинмоқда.

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан секторлар кесимида аниқ йўналтирилган ҳолда манзилли ишлаш, уларни аниқлаш ва касбга йўналтириш бўйича ишларни тўғри ва тизимли ташкил қилишга қаратилган тренинглар ўтказилмоқда.

Депутатлар ва партия фаоллари томонидан илғор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда жойларда мотивацион тренинглар ҳамда “мастер класс”лар ташкил қилиш орқали аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича амалий кўникмалар ўргатилмоқда. Бунда сиёсий партия электорати билан ишлаш бўйича хорижий давлатларда самарали фойдаланиб келинаётган иш услублари амалий машғулотлар шаклида тингловчиларга етказилмоқда.

Ўқув курслари давомида сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро талаблар доирасида билимларини такомиллаштириш, ОАВ вакиллари томонидан аҳолига ушбу соҳадаги ҳуқуқий нормаларни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш бўйича ҳам амалий ва назарий билимлар берилмоқда.

O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+