Депутат Жомбойда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди

29.04.2021, 15:03

Депутат Жомбойда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди

Жомбой тумани 16-Холвойи сайлов округи таркибидаги Наймантепа маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Қаюм Собиров ва Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши аъзоси Ҳайдар Ўроқов ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Алоуддин Иноғомовлар иштирокида халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида Наймантепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Учрашув давомида халқ вакиллари аҳолининг мурожаатларини тинглади, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аъзоси Ҳ.Ўроқов маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди.

Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди. Фуқароларнинг мурожаатлари асосан, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар, Трансформатор ва симёғочлар масаласи, ишсизлик, йўлларни таъмирталаблиги каби масалалардан иборат. Депутат Х.Ураковга ишсизлик масаласида мурожаат қилган 10 нафар фуқароларни муаммолари жойида ҳал этилиб, "Навобод Наслли парранда" кўп тармоқли фермер хўжалигига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+