O’zLiDeP депутатлари Нарпай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

02.06.2021, 14:55

O’zLiDeP депутатлари Нарпай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлар гуруҳининг йиғилши бўлиб ўтди. Депутатлар Нарпай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Шодиевнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисобот даврида 2021-2022 йилларда Нарпай туманида умумий қиймати 787,2 млрд.сўмлик бўлган 91 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижада 1 473 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг I-чорак якуни билан туманда умумий қиймати 85,6 млрд. сўмлик, 42 та лойиҳа ишга туширилган. Натижада 491 та янги иш ўринлари яратилган. Туманда жорий йилнинг январь-май ойларида 134 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, режа 106 фоизга бажарилди. Йил якунига қадар жами 297 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилади. Шу давр ичида 445 та янги якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этилиб, режа жорий йилнинг 26 май ҳолатига 101 фоизга бажарилган. Жорий йил якунига қадар жами 1 097 та янги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатга олиш йиллик режаси 4 492 та бўлиб январ-май ойид 2 620 та фуқаролар рўйҳатга олинди, йиллик режа 58,3 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида туманда бугунги кунга қадар 906 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларига 21 млрд 200 млн.сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилган.

Тасдиланган манзилли дастур доирасида 37 та инвестиция лойиҳасига 17,5 млрд.сўм ва 5,95 млн.АҚШ доллар хорижий банк кредитлари ажратилди,  31 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Йил якунига қадар 18 та инвестиция лойиҳасига 10,1 млрд.сўм банк кредити ажратилиб, барча инвестиция лойиҳаларини ишга тушуриш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 83,8 млрд.сўмлик, 12 та лойиҳа амалга оширилиши, натижада 201 та янги иш ўрни яратилади.

Саноат соҳасида умумий қиймати 547,6 млрд.сўмлик, 24 та лойиҳа амалга оририлиши натижада 899 та янги иш ўрни яратилади.

Хизмат кўрсатишда умумий қиймати 155,8 млрд.сўмлик, 55 та лойиҳа амалга оширилиши, натижада 371 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Йиғилишда O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурларини амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда ушбу йўналишдаги мавжуд камчиликлар ҳам тилга олиниб, улар юзасидан фикрлар билдирилди.

Депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ва берилган саволларга  маърузачи томонидан тўлиқ  жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+